Олинган маҳсулотнинг сифати сезиларли даражада юқори, ускуна ишлаб чиқаришнинг содда технологияси, бир вақтнинг ўзида чуқур стерилизация амалга оширилади.
Бундай инфрақизил спектрнурлари билан ишловчи грильлар ёки қовурувчи шкафларда тайёрланган таомлар, органолептик кўрсаткичлар бўйича анча мазали ва озуққа бой бўлади.
Печеньё ва нон маҳсулотларини пиширишБизнинг усулимиз органик молекулалар максимал энергияни сингдирадиган, шунингдек, маҳсулотга кирган сув молекулалари энергияни минимал даражада сингдириб, унинг «қувурлари» вазифасини ўтаётган импульс нурланиш спектрни танлашга асосланади. Таомга таъсир етказиш бирхил равишда амалга ошади, чунки импульс ИҚ нурланиши сув молекулалари бўйича «йўлланма» сифатида чуқурликка кириб боради. Бундай печкадан чиқарилган нон бир неча кун давомида тозалиги ва мазали хусусиятларини сақлайди. Бу, бир вақтнинг ўзида стерилизация ва хамиртуриш бактериаларининг йўқ қилинишидан келиб чиқади. Пишириш вақти 45 – 100 дақиқадан 5 – 15 дақиқагача қисқарган, энергия сарфи эса 36 кВтдан 9 кВтгача камайган. (Синовлар Ўзбекистон, Германия, Россияда олиб борилган). Ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошади ва харажатлар камаяди.
Технологиянинг амалиётдаги афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Ҳар қандай зарарли нурланишнинг тўлиқ йўқлиги.
- Таом тайёрлаш жараёнида маҳсулотларнинг тўлиқ стерилизацияси.
- Масса йўқотилиши 2,5 – 3% (оддий печкаларда 26-30%).
- Энергия сарфини 4 – 10 баробарга камайиши.
- Тайёрлаш вақтини 4 – 8 баробарга камайиши.
Пишириш самарадорлиги 30 – 40 баробарга ошади, олинган маҳсулотларнинг сифати анча юқори, технологиянинг соддалиги, бир вақтнинг ўзида чуқур стерилизация амалга оширилади.
Инфрақизил керамик нурланишли печларидан ихчам қурилмалари кўринишда уйда ишлатса бўлади, шунингдек йирик ва юқори самарадор ускуна сифатида умумий овқатланиш ва озиқ-овқат саноатида қўллаш мумкин.