Таклиф этилган қуритиш технологияси ранг берувчи моддалар, концентратлар, турли пасталар, порошоклар, экстрактлар, суритмалар, шунингдек, доривор моддалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ўсимликларни ва бошқа компонентларни қуритишда фойдаланиш мумкин. Бу жараёнда ферментлар, витаминлар, гормонлар, осон оксидланувчи компонентлар ва эфир ёғлари каби барча кимёвий ва биологик моддаларнинг сақланиши таъминланади. Бундай қуритиш натижасида олинган маҳсулотлар узоқ муддат сақлаш муддатларига эга. Қўлланилаётган технология ишлаб чиқариш даврини тезлаштиради ва шу билан бирга энергия сарфини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
Анъанавий технологияларга нисбатан афзалликлари: